Линклар

logo-print

Собиқ Финляндия президенти Мартти Ахтисаари (Martti Ahtisaari) Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиёдаги вакили этиб тайинланди.


Маълумки, ҳозирда ЕХҲТга Голландия раислик қилмоқда. Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Ахтиссари раиснинг Марказий Осиёдаги махсус вакили бўлиши ва у ўз вазифасини дарҳол бажаришга киришишини билдирди. 55 давлат аъзо бўлган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси Голландия Ташқи ишлар вазири Жаап де Хуп Шеффер (Jaap de Hoop Scheffer) минтақа давлатларида инсон ҳуқуқлари аҳволи тобора ёмонлашаётгани ҳақида ташвиш билдирди. Яқинда Шеффер Туркманистонга сафаридан қайтди.
XS
SM
MD
LG