Линклар

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 13 март куни Алматидаги АҚШ элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон ва АҚШ расмийлари икки давлат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилганлар.


Вазирликнинг билдиришича, сўзлашувда АҚШда ишлаб чиқарилган ҳарбий транспорт самолёти, вертолётлар ва Қозоғистоннинг Каспий денгиз флоти учун кемалар етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама этилган.
Маълумки, Қозоғистон 2007 йилга қадар армиядаги профессионал аскарлар сонини 50 фоизга етказишни режалаган. Ҳозирда Қозоғистон армиясининг 20 фоизини профессионал аскарлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG