Линклар

Бугун Қирғизистоннинг Кербен қишлоғида минглаб намойишчилар президент Асқар Ақаевни истеъфо беришга чақирдилар.


Бундан бир йил олдин Ақси протестида нобуд бўлган беш одамни хотирлаш муносабати ўтказилган бугунги намойишда тахминан уч минг киши қатнашгани билдирилди.
Ақсида намойишчилар отиб ўлдирилганига қарши бир неча ой норозиликлар давом этганидан кейин, Ақаев ўз ҳукуматини вазифасидан озод қилди. Шунингдек, жорий йилда конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича ўтказилган референдумда президентга ҳам ишонч овози берилди. Референдум расмий натижаларига кўра, сайловчилар Ақаевни бир овоздан қўллаб-қувватлашган ва кузатувчилар овозлар соҳталаштирилганини қайд этишди.
XS
SM
MD
LG