Линклар

Британия ҳукумати Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашида овозга қўйилмаслигини маълум қилди.


Британиянинг БМТдаги элчиси Жэремэ Гринстак БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлардан бири мазкур резолюция лойиҳасини вето қилиши ҳақида тахдид этганини билдирди. Гринстак бу давлатнинг номини тилга олмади.
Аммо бугун Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вилпен унинг ҳукумати Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюцияга қарши эканини яна бир бор такрорлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам АҚШ етакчилигида Ироққа қарши уруш ниҳоятда ëмон оқибатлар келтириб чиқариши ва минтақадаги вазият янада кескинлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Оқ уйнинг билдиришича, президент Жорж Буш эртага Тошкент вақти билан эрталаб соат 6да телевидение орқали Ироқ масаласи бўйича чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG