Линклар

logo-print

Сербия ҳукумати Бош вазир Зоран Жинжич жонига қилинган суиқасд юзасидан 300дан ошиқ кишини ҳибсга олганини, кўплаб қурол ва катта ҳажмдаги гиëҳванд моддаларни мусодара қилганини билдирди.


Ҳукумат баëнотида, Жинжичга қарши суиқасдни уюштирганликда айбланаëтган Земун жиноий гуруҳи колумбиялик йирик наркофурушлар билан алоқа ўрнатганликда гумон қилинаëтгани қайд этилади.
Ушбу баëнотда шунингдек, собиқ президент Слободан Милошевич даврида ишлаган айрим хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳам Земун гуруҳи билан алоқадорлиги аниқлангани ëзилади.
Айни пайтда, Сербия Бош вазири этиб тайинланиши кутилаëтган Зоран Зивкович Жинжич ўлимидан кейин мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG