Линклар

Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакили полковник Рожер Кинг, агар Ироқда уруш бошланса, ал-Қоида гуруҳи Афғонистонда янги ҳужумлар уюштириши мумкинлигини қайд этди.


Аммо Рожер Кинг ал-Қоида Афғонистонда ўз кучларини қайта тўплай олмаëтгани туфайли, гуруҳ аъзоларининг Афғонистондаги халқаро кучларга қилиши мумкин бўлган ҳужумлари шиддатли бўлмаслигини қўшимча қилди.
Афғонистонда баҳорда тоғлардаги қорлар эриб, йўллар очилиши билан қуролли тўқнашувлар бошланиши одатга айланган эди.
Лекин Рожер Кинг бу йил баҳорда ал-Қоида ва Толиблар қолдиқлари томонидан кучли ҳужумлар қилиниши кутилмаëтганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG