Линклар

Бағдод режимига қарши уруш таҳдиди тобора кучайиб борар экан, чет эл фуқаролари ëппасига Ироқни тарк этишмоқда.


Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Довнер АҚШ президенти Жорж Буш шу ҳафта Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ҳақида буйруқ бериши мумкинлигини маълум қилди.
Австралия ва Россия ҳукуматлари Ироқдаги фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирмоқдалар. Германия, Хитой, Покистон ва бошқа давлатлар Бағдоддаги элчихоналарини ëпмоқдалар.
БМТнинг Атом энергияси бўйича бошқарма бошлиғи Муҳаммад эл-Барадей Қўшма Штатлар маъмурияти унга Ироқдан халқаро инспекторларни олиб чиқишни тавсия қилганини билдирди.
Муҳаммад эл-Барадей инспекторлар хавфсизлиги борасида хавотирланаëтганини, аммо уруш четлаб ўтилишига ҳали ҳам умидвор эканини қайд этди.
Айни пайтда, Қўшма Штатлар ва Британия Кувайт ва Исроилдаги айрим дипломатларига ўз оилалари билан тезда бу икки мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида буйруқ берди.
Қўшма Штатлар ва Британия ҳукуматлари шунингдек, ўз фуқароларини Кувайт ва Исроилга бормаслик тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG