Линклар

Бугун Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашида овозга қўйилмаслиги маълум қилинди.


Британиянинг БМТдаги элчиси Жэреми Гринстак БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлардан бири мазкур резолюция лойиҳасини вето қилиши ҳақида таҳдид этганини билдирди. Гринстак бу давлатнинг номини тилга олмади.
Аммо бугун Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вилпен унинг ҳукумати Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюцияга қарши эканини яна бир бор такрорлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам АҚШ етакчилигида Ироққа қарши уруш ниҳоятда ëмон оқибатлар келтириб чиқариши ва минтақадаги вазият янада кескинлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Оқ уйнинг билдиришича, президент Жорж Буш эртага Тошкент вақти билан эрталаб соат 6да телевидение орқали Ироқ масаласи бўйича чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG