Линклар

Франция Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам беришда давом этади.


Буни Франция генерали Андре Вар Тошкентга қилаётган сафари чоғида баён этди ва Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизликка оид вазият сўнгги ойларда яхшиланганига қарамай, Франция ҳукумати ўз мажбуриятларидан қайтмаслиги ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликни давом эттиражагани билдирди.
Марказий Осиёда хавфсизлик масаласи жуда муҳим бўлиб, минтақада хавфсизликни таъминлаш Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳукм сурган даврда айниқса мураккаблашган эди. Толиблар ва Ал-Қоида террор тармоғининг Ўзбекистон исломий ҳаракатига ёрдам бергани маълум. Афғонистон ҳудудидаги террор базалари бомбардимон қилинганида, Ўзбекистон исломий ҳаракатига ҳам катта зиён етган эди. Франция генералининг айтишича, Ўзбекистон исломий ҳаракатининг баъзи лидерлари ҳамон қўлга туширилмаган.
XS
SM
MD
LG