Линклар

logo-print

Сербия парламенти бугун Зоран Живковични ўтган чоршанба куни отиб ўлдирилган Зоран Жинжич ўрнига Бош вазир этиб сайлади.


Живковичга парламентнинг 250 депутатидан 128 нафари овоз берди.
Бундан олдин Сербия ва Черногория ҳукумати Сербия Бош вазири Зоран Жинжичнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган икки одам ҳибсга олинганини маълум қилган эди.
Ҳукумат баёнотида полиция кеча Драган Нинкович ва Зоран Вукоевични қўлга туширгани билдирилади. Ҳар иккала киши Жинжич ҳаётига суиқасд қилган жиноий гуруҳга аъзо бўлганликда гумон қилиняпти. Полиция гуруҳ етакчиси Милорад Луковични ҳамон қидираётганини маълум қилди.
Сербия Бош вазири Зоран Жинжичнинг ўтган чоршанба куни ўлдирилганидан буён полиция томонидан 300дан ортиқ одам ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG