Линклар

Фаластин парламенти бугун бўлажак Бош вазир салоҳиятини белгиловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.


Бундан олдин Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат вазирлар маҳкамаси аъзоларини тайинлаш ҳуқуқидан воз кечган эди. Шу сабабдан қонун лойиҳаси парламентда қабул қилинди.
Арафатнинг энди Маҳмуд Аббосдан бош вазир бўлишни ва икки ҳафта давомида янги ҳукумат тузишини сўраши кутилмоқда.
АҚШ президенти Жорж Буш ўтган жума куни янги Бош вазир тайинланганидан сўнг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга қаратилган режани ошкор этиш ниятини билдирган эди.
Фаластин парламенти Бош вазир лавозимини жорий этиш ҳақдаги қарорни ўтган ҳафта бошида қабул қилди. Янги Бош вазирнинг Фаластин мухторияти кундалик фаолиятини бошқариши кўзда тутилган. Ясир Арафат эса хавфсизлик органларини назорат қилишда ва тинчлик ўрнатишга қаратилган ишларни мувофиқлаштиришда давом этади.
XS
SM
MD
LG