Линклар

Айни вақтда дунё давлатлари раҳбарлари бу масалага муносабат билдирмоқдалар.


Франция президенти Жак Ширак ўзининг баёнотида АҚШ халқаро ҳамжамият фикрини инобатга олмай, уруш бошласа, ўзига жуда катта масъулият олган бўлади, деб айтди ва урушни бошлаш учун жиддий асос йўқлигини таъкидлади. АҚШ президентининг Ироқ президентига қўйган талаби эса Ироқда оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишга қаратилган ишларни тўхтатиб қўяди, деб фикр билдирди Франция раҳари.
Хитойнинг янги президенти Ху Цзинтао Жак Ширак билан телефон орқали суҳбатида икки мамлакат Ироқ масаласида ҳамфикр экани ва жаҳонда тинчликни мустаҳкамлаш учун ҳамкорликни чуқурлаштириши лозимлигини айтиб ўтди. Хитой янги Бош вазири Вен Жиабао Ироққа қарши барча ҳаракатлар БМТ орқали амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. Ироқ ҳукуматини эса дарҳол қуролсизланишга чақирди.
Ху Цзинтао, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Икки раҳбар Ироқ бўҳронига бир хил ёндашаётганини қайд этган.
Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Нью-Йоркка боради ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг эртанги йиғинида қатнашади.
XS
SM
MD
LG