Линклар

Бугун Британия Бош вазири Тони Блэр 45 минг аскарни АҚШ етакчилигидаги Ироққа қарши урушда иштирок этиш учун Форс кўрфазига юборишни сўраб, парламентга мурожаат қилди.


Ўз чиқишида Блэр “21-аср хавфсизлиги учун асосий таҳдид” бўлган масаланинг ҳал этилиши БМТ, Европа Иттифоқи ҳамда Европанинг АҚШ билан алоқаларини белгилаб беради, деб таъкидлади. Парламент қарори бугун кечқурун эълон қилинади.
Бундан олдин Британия Соғлиқни сақлаш вазири муовини Филип Хант ҳамда Ички ишлар вазири муовини Жон Денхам ҳукумат раҳбарининг Ироқ сиёсатидан норозилик тариқасида истеъфога чиққанларини маълум қилган эдилар.
Кеча парламент кўпчилиги раҳбари Робин Кук ҳам истеъфога чиққан эди. Cобиқ Ташқи ишлар вазири, Лейбористлар партиясининг энг қудратли вакилларидан бири Робин Кук БМТ томонидан қўллаб-қувватланмаган ва Британия аксарият аҳолиси қаршилигига учраган Ироқ билан уруш режасидан норозилик тариқасида бундай қарорга келганини маълум қилган эди.
АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ президенти Саддам Ҳусайнга Ироқни тарк этиш учун эртагача вақт берди. Акс ҳолда, АҚШ Ироққа қарши уруш бошлайди.
Бундай баёнотни Буш ўтган тунги чиқишида қилди. Ундан бир неча соат олдин АҚШ, Британия ва Испания БМТ Хавфсизлик кенгашига илгари тақдим этилган урушга этувчи янги резолюция лойиҳасини тарафдорлар камлиги сабабли қайтариб олган эдилар.
Буш эса АҚШ Ироқни қуролсизлантириш вазифасини ўз зиммасига олиши, бунга сабаб – БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу борада етарлича ҳаракат қилмаётгани эканлигини айтиб ўтди.
Ироқ ҳукумати АҚШнинг Саддам Ҳусайн мамлакатни тарк этиши керак, деган талабини рад этди. Ироқ давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, бундай қарор Саддам Ҳсайн бошчилигидаги энг юқори ижроия тузилма бўлмиш Инқилоб қўмондонлиги кенгаши ҳамда иқтидордаги Бааспартияси раҳбариятининг қўшма йиғинида қабул қилинди.
АҚШнинг Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлари кутилаётган вақтда БМТ инспекторлари Ироқни тарк этдилар.
XS
SM
MD
LG