Линклар

Бугун Афғонистондаги Халқаро хавфсизлик кучлари қўмондонлиги, АҚШ ва Италия қўшинлари икки марта ракеталардан ўққа тутилганини маълум қилди.


Дастлаб, 18 март куни Хўст шаҳри ташқарисидаги лагер яқинида италиялик қўшинларга ракеталар отилган. Ушбу лагерни АҚШлик аскарлардан қабул қилиб олганига уч кун бўлган Италия аскарлари ҳужум уюштирганларга қарата жавоб ўтини очганлар. Бу воқеадан бир неча соат кейин, лагеридан олти чақирим нарида жойлашган АҚШнинг махсус қўшинларига номаълум шахслар ракета отган ва автоматлардан ўт очган. Ушбу икки воқеа бир-бирига алоқадорми, буниси номаълум.
XS
SM
MD
LG