Линклар

Medicines Sans Frontires - Чегарасиз шифокорлар халқаро тиббий ташкилоти, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши уруш бошланиши муқаррар эканлигига қарамасдан, ташкилот ходимлари Бағдодда қолишини маълум қилди.


Чегарасиз шифокорлар ташкилотига кўра, олти кишидан иборат гуруҳ Ироқ пойтахтида қолиб, одамлар эҳтиёжини ўрганади ва зарурат бўлса, аҳолига мустақил равишда тиббий хизмат кўрсатади. БМТ эса Ироқдаги ўзининг барча ходимлари, хусусан қурол-аслаҳа инспекторлари ва ёрдам кўрсатувчи гуруҳлар ходимларини мамлакатдан олиб чиқиш ҳақида кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG