Линклар

Бугун Италия Бош вазири Силвио Берлускони парламентдан, Ироққа қарши эҳтимоли бўлган урушда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Италия ҳаво кенглиги ва мамлакат ҳарбий базаларидан фойдаланишига рухсат беришни сўради.


Берлускони, Ироққа қарши куч ишлатиш “қонун доирасида белгилангани”ни айтди. У шунингдек, Италия Ироққа қарши урушга ўз қўшинларини жўнатмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Берлускони киритган таклиф парламентда тасдиқланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG