Линклар

Бугун Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Элизабет Андерсен баёнот эълон қилди.


Унда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) молиявий ёрдам эвазига Ўзбекистон ҳукуматидан ислоҳотлар ўтказишини кутиши билдирилган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа тикланиш ва тараққиёт банкини, ўз йиғилишини жорий йил май ойида Ўзбекистонда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилгани учун танқид қилмоқдалар. Шу ой бошида Банк Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлиги учун танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG