Линклар

Бугун Ироқ парламентининг Бағдодда бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишида унинг аъзолари, урушнинг олдини олиш учун президент Саддам Ҳусайн мамлакатни тарк этиши кераклиги ҳақида АҚШ қўйган ултиматумни бир овоздан рад этдилар.


Парламент раиси Саадун Ҳаммади, Ироқ президенти Саддам Ҳусайн АҚШ президенти Жорж Буш қўйган ултиматумни бажариш ақл бовар қилмайдиган иш эканини айтди.
Кеча Оқ Уй матбуот котиби Ари Флейшер: “Агар Саддам мамлакатни тарк этса, Америка ва коалиция қўшинлари Ироққа тинчгина киради. Чунки Ироқ кучларига ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берилмаган бўлади. Шу йўл билан Ироқ оммавий қирғин қуролларидан қуролсизлантирилади”,-деган эди.
Ҳозирда АҚШ ва Британиянинг 270 мингдан ортиқ қўшинлари Ироққа бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG