Линклар

Ироқ уруши террорга қарши курашга путур етказиши мумкин


А. Аррал

Америка Қўшма Штатлари юқори мартабали дипломатининг айтишича, Ироқдаги зиддият тез орада муваффақият билан ўз ечимини топадиган бўлса, Вашингтон халқаро терроризмга қарши кенгроқ ҳамкорлик кўрсатилишини мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу масала сешанба куни АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган эшитув давомида юзага чиқди.

АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Республикачилар партияси аъзоси Сенатор Чак Ҳагел Бушнинг Ироқ сиëсати хусусида очиқ ташвишланиш билдираркан, Давлат котибининг сиëсий масалалар бўйича ўринбосари Марк Гроссманга мана бундай савол билан мурожаат қилди: "БМТ резолюциясисиз уруш қандай натижа беради деб, ўйлайсиз. Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланмаган тақдирда биз мусулмон ва Араб мамлакатлари ичида терроризмга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришимиз мумкинми?"

Гроссман бу саволга жавоб қайтараркан, у Ироққа қарши уруш қонуний бўлиши кераклиги ва бундай бир вазиятда, айниқса, терроризмга қарши курашаëтган АҚШ кўпгина давлатлар томонидан ҳимоя этилиши кераклигига ишора қилади: "Мен бу ерда муваффақиятлар энг муҳим белгиловчи омил бўлишига, агарда бизнинг эркак ва аëлларимиз бир шаклда жангга отланадиган бўлсалар, ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман. Шу билан бирга муваффақиятлар ҳақиқатда ҳамкорларимиз сафини ҳам кенгайтириши мумкин".

Вашингтондаги Като институтининг мудофаа сиëсати таҳлилчиси Чарлес Пенанинг айтишича, АҚШ уринишларига қарамай Бушнинг Ироқ стратегияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланмагани кўпгина нохушликларга сабаб бўлди. Унга кўра, АҚШ терроризмга қарши курашда кўп эмас, балки, саноқли мамлакатлар ҳамкорлигини қозониши мумкин: "АҚШ терроризмга қарши курашда мисли кўрилмаган даражада халқаро ҳамкорликка зарурати борлиги аниқ. БМТдаги турли сабабларга кўра, бу ишларнинг силлиққина амалга ошмаслиги ҳақиқат. Айб кимда бўлишидан қатъий назар ҳамкорлик соҳасида қандайдир негатив томонлар бўлиши мумкин".

Жорж Вашингтон университетининг сиëсий фанлар ва халқаро масалалар бўйича профессори Натан Броун Пенанинг фикрларига қўшилган ҳолда, Буш маъмурияти халқ даражасида ҳам, ҳукумат даражасида ҳам, ўзининг ташқи сиëсати, айниқса Араб ва мусулмон мамлакатларига қаратилган сиëсатида ғалаба қозонишга интилишига ишора қилади.

Мутахассисга кўра, терроризмга, бошқача айтганда Ал-Қаидага қарши курашда кўпгина мамлакатлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб АҚШни қўллаб-қувватладилар. Истиқболда ҳам улар ўз манфаатларини назарда тутиб, халқаро терроризмга қарши курашда Вашингтон билан ҳамкорлик қилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG