Линклар

Кўплаб давлатлар Вашингтон маъмуриятининг Ироқ дипломатларини мамлакатларидан ҳайдаб чиқариш ҳақида қилган илтимосини рад этдилар.


АҚШнинг Ироқ сиëсатини қўллаб-қувватлаëтган Португалия ҳукумати Ироқ дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбормаслигини билдирди.
Франция, Германия, Россия, Полша, Жазоир ва Кеня ҳам Вашингтон илтимосини рад этди.
Австралия ҳукумати Ироқ дипломатларига мамлакатни тарк этиш ҳақида буйруқ берди. Руминия ҳам Ироқ дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди.
Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Вашингтон илтимоси адолатли эканини, чунки Ироқ президенти Саддам Ҳусайннинг ҳокимиятдан четлаштирилиши аниқ эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG