Линклар

logo-print

Жаҳон мамлакатлари бўйлаб Ироқ урушига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.


Кеча Миср ва Яманда ўтказилган намойишлар кейинчалик тўс-тўполонга айланди. Яман пойтахти Санаада 30 мингдан ошиқ киши Америка элчихонасига бостириб киришга уринди. Бу ерда полиция билан тўқнашув юз бергани оқибатида уч одам отиб ўлдирилди. Қоҳирада ҳам камида беш минг киши полиция билан тўқнашди. Полиция кучлари намойишчиларни тарқатиш учун сув сепувчи қуролларни қўллади. Иордания қироли Абдулла норозилик билдираëтган ўз ватандошларини тинчлантириш мақсадида телевидение орқали чиқиш қилиб, Иордания халқининг Ироқдаги уруш туфайли истироб чекаëтганини тушунишини қайд этди. Брюсселда полиция кучлари Америка элчихонасини тош-бўрон қилган намойишчиларга қарши ëш оқирувчи газ ва сув сепувчи қуролларни ишлатди. Афинада тўпланган 200 мингдан ошиқ намойишчилардан айримлари Америка элчихонаси олдида полиция билан тўқнашдилар. Буэнос-Айресда норозилар тўққизта чет эл банки ва бешта МкДоналд ресторанти дераза ойналарини синдиришди. Сан Франсиско шаҳрида Ироқ урушига норозилик билдирган намойишчилардан тахминан 60 киши ҳибсга олинди. Пайшанба куни бу шаҳарда кўчаларни тўсиб қўйган бир мингдан ортиқ киши ушланган эди.
XS
SM
MD
LG