Линклар

Ғарб ахборот бошқармалари хабарига кўра, Туркиянинг камида бир минг аскари Ироқ ҳудудларига кирган.


Турк қўшинлари бир неча йилдан буëн Ироқнинг шимолий ҳудудларида туркиялик курд жангариларига қарши жанг қилмоқда.
Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул унинг мамлакати Ироққа қўшимча турк қўшинларини жўнатишини кеча эълон қилган эди. Абдулла Гул турк аскарларининг вазифаси мухожирлар оқимининг олдини олиш ва унинг ибораси билан айтганда, террорчилик фаолиятларига барҳам беришдан иборат эканини таъкидлади.
Туркия Ироқ шимолида мустақил курд давлати яратилишига қаршидир. Чунки расмий Анқара туркиялик курдлар ҳам мустақиллик даъво қилишидан хавотирланмоқда.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Туркиянинг Ироқ ҳудудларига турк қўшинларини киритишга эҳтиëж йўқлигини билдирди.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд эса Анқарани Ироққа кўп сонли турк қўшинларини киритмаслик ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG