Линклар

logo-print

АҚШ ва Британия ҳарбий учқичлари кеча тунда ҳам Бағдодга шиддатли ҳаво ҳужумлари қилиб, ҳукумат биноларини ва Саддам Ҳусайннинг президентлик саройларини нишонга олди.


Америка учқичлари Ироқнинг Мосул ва Киркўк шаҳарларидаги ҳарбий иншоотларни ҳам бомбалади.
АҚШ ва Британия қўшинлари Ироқнинг Ум Қаср портини, шунингдек ғарбий чўл ҳудудларидаги иккита аэродромни ишғол қилди.
АҚШ қуролли кучларининг штаб бошлиғи, генерал Ричард Майерс, келаси 24 соат ичида Ироқдаги юзлаб ҳукумат бинолари ва ҳарбий иншоотларга ҳаво ҳужумлари уюштирилишини маълум қилди. Майерс АҚШ ва Британия кучлари Ироқнинг жанубий ҳудудларидаги нефт хавзаларини хавфсизлик билан таъминлаши кераклигини таъкидлади.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироқ раҳбарияти емирилаëтганини ва назоратни қўлдан чиқараëтганини тилга олди.
Айни пайтда, Анқара ҳукумати Америка учқичларига Туркиянинг ҳаво ҳудудларидан фойдаланишга рухсат берди. Бу АҚШ ва Британияга Ироққа қарши янада шиддатли ҳаво ҳужумлари қилиш учун қулай имконият яратади.
XS
SM
MD
LG