Линклар

Бугун эрталаб Ироқ пойтахти Бағдодни бомбардимон қилиш қайта бошланди.


Шаҳарда кучли портлашлар овози эшитилмоқда, аммо қандай иншоотлар нишонга олинаëтгани ҳозирча аниқ эмас.
Америка аскарлари бирга бўлган Озод Европа-Озодлик радиоси мухбири Рон Синовицнинг хабар беришича, Ироқнинг Фурот дарëси бўйида жойлашган Насирия шаҳрида қаҳшатгич тўқнашув содир бўлмоқда.
“Америка ва Ироқ аскарлари ўртасида шиддатли отишмалар юз бермоқда. Ироқ аскарлари Фурот дарëси атрофида қуршовга олинган. Америка аскарларининг талабига қарамай, Ироқ аскарлари таслим бўлишдан бош тортмоқдалар”, - деди Рон Синовиц. Мухбиримизнинг сўнгги хабарига кўра, худди шу ерда Ироқнинг деярли 100 нафар аскари Америка ҳарбийлари томонидан асир олинган.
Айни пайтда, жанубий ҳудудларда Ироқ армиясининг бутун бир дивизияси АҚШ ва Британия кучларига таслим бўлгани билдирилди.
Америка ҳарбийларига кўра, Ироқ армиясининг 51 дивизияси кеча Басра шаҳрига юриш қилаëтган иттифоқдош кучларга қаршилик кўрсатмаган ҳолда таслим бўлган.
Мазкур дивизияда тахминан саккиз минг аскар ва 200 танк бор.
XS
SM
MD
LG