Линклар

logo-print

Бугун Австралия ва бир қатор Осиё давлатларида аксил-уруш намойишлари бўлиб ўтди.


Жумладан, Сидней шаҳрида 50 мингга яқин намойишчи Ироқда уруш ҳаракатлари зудлик билан тўхтатилишини ва жангларда иштирок этаётган икки мингга яқин Австралиялик аскар уйларига қайтарилишини талаб этишган. Айни кўринишдаги намойишлар Американинг Ню Йорк ва Вашингтон шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Мусулмонлар энг кўп яшайдиган Индонезияда эса аксил-уруш чиқишлари Жаккартадаги Америка элчихонаси олдида бўлди. Кеча АҚШ давлат департаменти америка фуқароларидан террорчилик хавфи кучайгани боис Индонезияни тарк этишларини сўраган.
Туркиянинг Анадўлу ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Истамбулда ёшларнинг аксил-уруш чиқишлари полиция тарафидан бостирилган. Хабарларга кўра, полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш чиқазувчи газ қўллаган. Намойишларда таҳминан 700 киши иштирок этган.
XS
SM
MD
LG