Линклар

АҚШ қўшинлари ҳамда унинг иттифоқчилари ироқликларнинг кескин қаршилигига қарамай Бағдод томон ҳаракат қилмоқдалар.


Аммо, куннинг иккинчи ярмида коалиция кучлари ироқликларнинг жиддий қаршилигига дуч келдилар. Ироқ вице-президенти Ясин Рамаданнинг таъкидлашича, Ироқ қўшинлари, Рамадан таъбири билан айтганда, "уруш жиноятчиларини" асрга олган.
Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфельд ҳам коалиция кучларининг битта учқичи йўқолгани ва бир қанча аскари ироқликлар тарафидан қўлга туширилган бўлиши мумкинлигини эътироф этди.
Айни соатларда коалиция қўшинлари Форс кўрфазида жойлашган Ум Қаср бандаргоҳи учун жангларни давом эттирмоқдалар. Кейинги бўладиган жангларда Ум Қаср бандаргоҳи АҚШ ва унинг иттифоқчилари стартегик аҳамият касб этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG