Линклар

Уруш манзаралари

  • Абдулла Искандар

"АҚШ ҳаво қўшинлари Бағдодни бомбардимон қилар экан, иккинчи тарафдан Британия харбий кучлари Ироқ шимолидаги Мосул шахрини ишғол қилиш амалиëтларида давом этмоқда"деб ҳабар беради муҳбирларимиз. Бағдоддан 350 километр узоқда жойлашган Мосулдаги журналистларга кўра "24 март куни саҳар пайтида шахар икки соат давомида тинимсиз бомбардимон қилинган". Шаҳар осмони тутун ва чангдан қоп -қора тус олди дейишмоқда журналистлар. Минтақадаги курд қўмондонлари Туркия тарафдан юзлаб Америка ҳарбий учқичлари шаҳарга ҳужум уюштирганини айтмоқдалар. АҚШ зудлик билан шимолий фронтни очиш учун ҳозирлик кўраëтган бир вақтда Ироқ президенти Саддам Ҳусайн мамлакат телевидениясида чиқиш қилиб "тажовузга қаршилик кўрсатаëтган Ироқ ҳарбийлари оҳирги томчи қони қолгунча уришажагини" билдирди.

"Душман бизнинг мардлар ватани бўлган муқаддас тупроғимизга бостириб кирди. Эй,мужоҳидлар! Душманга аниқ ва қақшатқич зарба беринг.Ироқ ватанпатвари сифатида душман режаларини чиппакка чиқаришда қўлингиздан келган ҳеч нарсани аяманг. Сизнинг ва миллатнинг, ҳамда инсониятнинг осойишталигига қарши жиноят йўлига кирган .душман устидан ғалаба муқарар.Бу ғалаба туфайли сиз барқарорлик ва улуғворлик соҳиби бўласиз ". Ҳаво ҳужумларидан зиëн -заҳмат етмаганлиги таъкидланаëтган Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн харбий ҳаракатларни бошқараëтгани ростдай кўринмоқда. Саддам Ҳусайн ўзининг телевизор орқали қилган чиқишида Умм Қаср шаҳрини ҳимоя қилган қўмондонларни номма ном санаб ўтди.

"АҚШ ва Британия қўшма кучлари ҳақиқатан ҳам жанубий Ироқда қаттиқ қаршиликка дуч келди" деб ҳабар беради Америка аскарлари таркибида туриб жангларни кузатаëтган Озодлик Муҳбири Рон Синовиц. Муҳбиримиз 24 март эрталаб АҚШ аскарлари Басра жанубидаги Ас-Самаваҳ шаҳрини минометлардан ўққа тутмоқдалар дейди. (миномет овозлари) Америка ҳарбийлари 23 март куни қўшинлар Насириëҳ,Нажаф, Басра ва Умм Қаср шаҳрларида қаттиқ қаршиликка дуч келганини тасдиқлашди. АҚШ Армияси Генерали, Қатардаги ҳарбий штаб вакили Жон Абузаид Евфрат дарëси қиғоқларидаги қақшатқич жанглар ҳақида гапиради. "Тан олиш керак. Бурчни бажариш учун қаттиқ жанг қилишга тўғри келди. Айниқса денгиз пиëдалари фидокорлик намуналарини кўрсатишди. Улар душман устидан ғалабага эришдилар. Аскарларнинг илғор қисми сакизта резервуарни ва ҳаво кучларига қарши ҳарбий қурилмаларни вайрон қилишди."

Ироқ ойнаи жаҳони Насириëҳ атрофида қўлга олинди деб иддао қилинаëтган беш нафар АҚШ аскари ва урушда ҳалок бўлган АҚШ аскарлари жасадларини кўрсатди.Америка ҳарбий мулозимлари коалиция сафидаги ўн нафар аскар нобуд бўлгани ва 12 нафари бедарак йўқолганини тасдиқлади. АҚШ ҳарбий қўшинлари генерали Абузаид "Ироқ аскарларининг оқ байроқ кўтариб таслим бўлганига" эътиборимизни қаратади. Шунингдек ҳарбийлар Британия ҳаво кучлариига қарашли бўлган "Торнадо" учқичи тасодифан Американинг "Патриот" ракетаси билан уриб туширилганлигини ҳам тан олишди. Оқибатда икки нафар Британия учувчиси ҳалок бўлган. Бошқа ҳабарларда эса Бағдоддан 160 км узоқликдаги Нажаф шаҳрида кимë фабрикалари қўлга киритилганлиги айтилмоқда. Ҳозирда АҚШ ҳарбий қўмондонлиги мутаҳасислари ушбу завод кимëвий қуролар ишлаб чиқарганми? деган таҳминларни текширишмоқда.

Ироқ генерали ва икки нафар мулозим заводда кимëвий қуроллар борлиги таҳминларини рад қилишмоқда. Шунингдек қуролланган Ироқ фуқаролари Румалаоҳдаги нефт заҳираларига ўт қўйиб юборишган. Оқибатда коалитция аскарлари бу ҳудудга кириш режасини вақтинча тўҳтатиб турибдилар. АҚШ ҳарбий қўшинлари вакиласи Полковник Женефер Касиди фикрига кўра: "Нефт заҳираларидги ëнғин коалиция қўшинлари учун ҳавф туғдирмас" экан. Британия ҳарбий мулозимлари жанубий Ироқда ҳарбий тарнспортларни қўриқлаб бораëтган икки нафар аскарнинг бедарак йўқолгани ҳабарини тасдиқлашган. Сурия ҳукумати назоратиида бўлган аҳборот агентлиги ҳабарига кўра Америка ҳарбий ракетаси Суриядаги пассажир автобусига бориб урилган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган ва10 киши тан жароҳатлари олган. Автобус ҳалокати ҳақидаги ҳабарларни Америка ҳарбийлари изоҳлашдан бош тортди.

"Вашингтон Пост" газетаси элон қилган мақолада муаллиф Виллиам Ресбарру "Ироқ уруши фойдадан кўра зарар келтиради ва АҚШ обрўсига путур етказади" деган фикрни таъкидлаб" бугунги кунда АҚШ фуқаролари ўз раҳбарларининг асл нияти нимадан иборат эканлигини биладиларми?" деган саволни ўртага қўяди.
XS
SM
MD
LG