Линклар

logo-print

Суриянинг САНА расмий ахборот агентлиги Сурияга қарашли бир автобус Ироқ чегараси олдида Американинг ракета ҳужумига учрагани ва бунинг оқибатида беш одам нобуд бўлгани ҳамда 10 киши ярадор бўлганини маълум қилди.


САНА хабарига кўра, ушбу воқеа кеча эрталаб чегаранинг Ироқ томонида юз берган. Хабарда айтилишича, автобусда Ироқдаги урушдан қочиб чиққан сурияликлар бўлган.
Ҳозирча АҚШ ҳарбийлари мазкур воқеа юзасидан муносабат билдиргани йўқ.
Америка ҳарбийлари фуқароларга зарар етказмаслик учун нишонни ўта эҳтикорлик билан танлашларини бир неча марта такрорлаганлар.
XS
SM
MD
LG