Линклар

Бугун Ироқнинг Киркук шаҳри яқинида Ироқ ҳукумати қўшинлари ва курд кучлари ўртасида жанг бошланди.


Америка учқичлари Ироқ қўшинларининг Киркук ҳамда жанубдаги Назирия атрофидаги позицияларини бомбардимон қилмоқда.
Ҳозир Киркукнинг шарқ томонидаги ҳудудларда АҚШ махсус кучлари ўрнатилган. Бу ҳудудлар Вашингтоннинг Ироқ сиëсатига тарафдор бўлган Курдистон Ватанпар иттифоқи кучлари назоратидадир.
Бугун туш пайтида Бағдодда камида олти марта кучли портлашлар юз берди. Бугун эрталаб ва кеча тунда Ироқ пойтахти яна шиддатли ҳаво ҳужумларига учради.
Ал-Жазира телевидениеси бугун Ироқнинг Басра шаҳри ҳам бомбардимон қилинганини билдирди.
Бугун АҚШ ва Ироқдаги коалиция кучлари қўмондони генерал Томми Франкс уч минг нафар ироқлик уруш асирлари ушлаб турилгани ҳамда тахминан 20 нафар Америка аскари ҳалок бўлгани ëки дараксиз йўқолганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG