Линклар

logo-print

Ироқ президенти Саддам Ҳусайн телевидение орқали чиқиш қилиб, Ироқ аскарлари АҚШ етакчилидаги кучларга оғир талофатлар етказганини баëн қилди.


Саддам Ҳусайн қуршовдаги ироқликларни маҳкам туришга чақириб, улар пировардда албатта ғалаба қозонишларини таъкидлади:
“Сизнинг қаҳрамон кучларингиз душманни мағлубиятга учратмоқда. Улар сизларга қарши яна шиддатли ҳаво ҳужумлари қилади. Аллоҳ йўлида маҳкам туринглар. Иншо Аллоҳ, сизларнинг сабр-тоқатингиз ғалабага олиб келади”, - деди Саддам Ҳусайн.
Ироқ президентининг телевидение орқали қилган 20 дақиқалик чиқиши жонли ëки олдиндан ëзиб олинган-олинмагани аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG