Линклар

Бугун Анқарада Туркия расмийлари билан яна музокаралар ўтказган АҚШ махсус вакили Залмай Халилзод, Ироқнинг шимолий ҳудудларида турк қўшинларини жойлаштириш борасида келишувга эришилмаганини билдирди.


Халилзод қийин масалалар муҳокама қилинаëтган мазкур музокаралар яна давом эттирилишини баëн қилди.
Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Туркия ҳукуматини Ироққа қўшинлар жўнатмасликка чақирмоқда. Курдлар Туркия ҳарбий кучларининг Ироққа киритилишига қарши бўлгани туфайли, икки томон ўртасида яна бошқа бир уруш бошланиши мумкинлигидан хавотир олинмоқда.
Туркия Адлия вазири Жамол Чечак эҳтимолий қочқинлар оқимини тўхтатиш ва чегарада хавфсизликни таъминлаш учун Ироқнинг шимолий ҳудудларида турк қўшинларини жойлаштириш кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG