Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр АҚШ президенти Жорж Буш билан музокаралар ўтказиш учун шу ҳафтада Вашингтонга ташриф буюради.


Блэрнинг ташриф куни ҳақида аниқ маълумот берилмади. Аммо АҚШ расмийларига кўра, Британия Бош вазири чоршанба ëки пайшанба куни Вашингтонда бўлиши мумкин.
Буш ва Блэр Ироқдаги урушни ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Кеча Британия парламентида чиқиш қилган Блэр, Ироқдаги АҚШ ва Британия қўшинларининг асосий вазифаси Бағдодга тезроқ етиб боришдан иборат эканини таъкидлади.
Айни пайтда, президент Жорж Буш Ироқдаги ҳарбий амалиëтлар сарф-ҳаражатлари учун АҚШ Конгрессидан 75 миллиард доллар сўради. Бу маблағнинг 62 ярим миллиард доллари АҚШ Мудофаа вазирлигига берилади. Маблағнинг қолган қисми аксилтеррор кампания ва Ироқ урушида Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилаëтган мамлакатлар учун ажратилади.
XS
SM
MD
LG