Линклар

Қўшма Штатлар маъмурияти Stevedoring Services of America компанияси билан Ироқнинг Умм Қаср портини бошқариш борасида 4 миллион 700 минг долларлик келишув имзолади.


Мазкур компания Умм Қаср портига келтириладиган гуманитар ëрдам ва қурилиш материалларини қабул қилиш, шунингдек, буларни Ироқ ҳудудларига жўнатиш ишларига маъсул бўлади.
Бугун АҚШ ва Британия ҳарбийлари Форс кўрфазидаги Умм Қаср портида тўлиқ хавфсизлик ўрнатганларини ва келаси икки-уч кун ичида бу портга гуманитар ëрдам келтирилишини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG