Линклар

Америка Қўшма Штатлари ҳарбий манбасининг билдиришича, АҚШ ҳарбий кучлари Ироқ касалхоналарининг биридан 200 дан кўпроқ қурол-аслаҳа, катта миқдорда ҳарбий таъминот ва 3000 дан ортиқ кимëвий моддаларга қарши қўлланиладиган ниқобли кийим топиб олди.


АҚШнинг Қатардаги Марказий қўмондонлигига кўра, жанубдаги Ал Носирияга қилинган ҳужумда Т-55 русумидаги бир ҳарбий танк ҳам қўлга туширилган ва 170 га яқин қуролсиз Ироқ аскарлари асирга олинган. Уларнинг касалхонадан шаҳарга қурол-аслаҳа ташиëтганлиги гумон этилмоқда.
АҚШ баëнотида айтилишича, касалхонадан ҳарбий мақсадда фойдаланганлиги тахмин қилинмоқда. Амалиëтлар жараëнида эса, кимëвий моддалар топилмаган ва ҳеч кимга шикаст етмаган.
XS
SM
MD
LG