Линклар

Бугун Австралиянинг Сидней шаҳрида ўн мингга яқин намойишчи ва полиция ўртасида тўқнашув рўй берди.


Урушга қарши ўтказилган намойишда асосан талаба ва ўқувчилар иштирок этган. Тўқнашув давомида бир нафар полициячи жароҳатланди, ўн бешга яқин намойишчи хибсга олинди. Австралия ҳукумати икки минг аскарлик қўшинини Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларга жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бу қарор мамлакат аҳолисининг норозилик чиқишларига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG