Линклар

Бугун иттифоқчилар авиацияси Бағдоддаги ҳукумат биноларига қарата янги ҳаво зарбалари берди.


Ироқ давлат телевидениеси ва ҳукуматга қарашли алоқа иншоотлари ҳаводан зарбалари учун асосий нишон бўлди.
"Рейтер" агентлигининг Бағдоддаги мухбирига кўра, республика гвардиячилари жойлашгани тахмин этилаётган пойтахт атрофидаги ҳудудларда жами қирқта портлаш овози эшитилган.
"Рейтер" мухбирининг Ироқ ахборот вазири сўзларига таяниб хабар қилишича, бугун эрталаб Ироқда бомбалаш амалиётлари оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Бироқ, Бағдоддаги бошқа айрим мухбирлар йўллаган хабарда қурбонлар сони 14-15 экани айтилади.
XS
SM
MD
LG