Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Кофи Аннан Ироқда олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳоли орасида талафотлар сони ортиб бораётганидан ташвишланиш билдирди.


БМТнинг Ню Йоркдаги қароргоҳида қилган чиқишида Аннан урушаётган томонларни халқаро инсонпарварлик меъёрларига риоя этишга чақирди.
"Можарога дахлдор томонлар Женева Конвенциясини ҳурмат қилишлари жуда муҳим. Томонлар ҳарбий асирларга ҳам Женева Конвенциясида кўзда тутилганидек муомалада бўлишлари керак. Ҳарбий асирларнинг жамоатчилик учун кўргазма объектлари бўлиб қолаётгани халқаро меъёрларга зиддир", - деб қайд этди Кофи Аннан.
Душанба куни, Ироқ телевидениеси америкалик ҳарбий асирларни жамоатчиликка намойиш этган эди. Ўша кадрлар, Ал-Жазира телеканали орқали ҳам эфирга берилди.
XS
SM
MD
LG