Линклар

logo-print

Бугун АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Бағдод ва унинг ташқарисини бомбардимон қилишни давом эттирди.


Айни пайтда, Британия ҳарбийлари Басра шаҳридан жануб томонда бир гуруҳ Ироқ танкини йўқ қилинганини билдирди.
Британия Мудофаа адмирали Майкл Бойце: “Бугун Британия Қироллик гвардиясига қарашли 14 танкдан иборат гуруҳ Ал-Фав ярим оролидаги бригадасига мадад бериш учун кетаётганида Ироқнинг Т-55 русумидаги 14 танкдан иборат гуруҳига тўқнаш келди ва уларнинг барчасини йўқ”,-деди.
Ироқнинг Соғлиқни сақлаш вазири Омид Медҳат Муборак, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши бошланган урушнинг биринчи ҳафтасида ироқлик 350 киши ўлган ва 4 минг одам тан жароҳати олган.
Бугун Пентагон расмийлари, Ироқ урушида 24 АҚШ аскари қурбон бўлганини, етти аскар Ироқ ҳарбийлари томонидан асирга олингани ва 10 аскар бедарак йўқолганини эълон қилди. Британия эса, ўзининг 20 аскари қурбон бўлгани ва икки аскар бедарак йўқолганини билдирди.
Шимолдан ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўриш мақсадида пайшанбага ўтар кечаси Курдлар назоратидаги шимолий Ироқ ҳудудларига тахминан 1.000 нафар АҚШ аскари жойлаштирилди.
Ироқ жанубида эса, коалиция кучлари Бағдодга яқинлашар экан тобора кўпроқ қаршиликка учрамоқда.
XS
SM
MD
LG