Линклар

logo-print

Бугун яна дунё бўйлаб Ироқ урушига қарши норозилик намойишлари давом этди.


Миср шимолидаги Загазиг шаҳрида 10.000дан ортиқ киши АҚШ етакчилигида Ироқда олиб борилаётган урушга норозилик билдириб намойишга чиқди.
Ғарбий соҳил ва Ғазо секторида бўлиб ўтган норозилик намойишларида минглаб фаластинликлар қатнашди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 1.500 киши Ироқ урушига ўз норозилигини билдирди.
Индонезияда тахминан 30.000 мусулмон Ироқ уруши тез фурсатда тугашини Оллоҳдан сўраб ибодат қилди.
Ироқ урушига қарши норозилик намойиши Яманда ҳам бўлиб ўтди. Ташкилотчилар ва полиция ходимларига кўра, пойтахт Сана кўчаларида бўйлаб ўтган юришда 100.000дан ортиқ фуқаро иштирок этган.
XS
SM
MD
LG