Линклар

logo-print

Бугун Россиялик юқори лавозимли дипломат, Ироқда гуманитар бўҳрон юз берса, бунга АҚШ ва Британия жавобгар бўлишини айтди.


Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юрий Федотов айтганига асосланиб “Время Новостей” газетасининг билдиришича, АҚШ етакчилигида Ироқда амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар “куч билан босиб олиш”ни англатишини, ўз навбатида бу АҚШ ва Британияга - тинч аҳолига ғамҳўрлик кўрсатиш мажбуриятини юклашини билдирди.
Бугун Британия расмийлари, жанубий Ироққа 230 тонна ҳажмида денгиз йўли орқали биринчи ёрдам юкларини олиб келиш бир кунга кечиктирилганини айтган эдилар. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пайшанбага ўтар кечаси Умм-Қаср порти яқинида янги мина майдони топилгани шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Бугун Парижда Франция ҳукумати матбуот котиби Жан-Франкоис Коуп, Франция Ироққа 10 миллион евро ҳажмида гуманитар ёрдам жўнатишини эълон қилди. Матбуот котиби, бу маблағ БМТ, Европа Иттифоқи ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ироқликларга етказилишини сўзига қўшимча қилди.
Лондонда эса Британия Мудофаа вазирлиги матбуот вакили, Ироқда қўлга олингани Ал-Жазира телеканали орқали кўрсатилган икки фуқаро – ироқлик уруш асирларига озиқ-овқат ёрдами олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчилари эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG