Линклар

Британия ҳарбийлари, бугун Ироқ жанубидаги Басра шаҳрини тарк этишга уринган Ироқнинг 14 танки йўқ қилинганини билдирдилар.


Кўрфаздаги Британия ҳарбий кучлари қўмондони Ҳарбий ҳаво кучлари маршали Брайан Баррижга кўра, танк карвони таслим бўлишни истамаганидан сўнг йўқ қилинган. Барриж сўзига қўшимча қилиб:
“Ироқ танклари ва зирҳли машиналаридан иборат карвон Басрадан чиқиб жануби-шарқдаги Британия кучлари томон ҳаракатланди. Улар таслим бўлишга ҳаракат қилмаганидан сўнг, Британия кучлари тез ва қатъий ҳаракат қилиб, тўплар ва коалиция ҳаво кучлари мадади билан хавфни йўқ қилди”,-деди.
Бугун Пентагон расмийлари, Ироқ урушида 24 АҚШ аскари қурбон бўлганини, етти аскар Ироқ ҳарбийлари томонидан асирга олингани ва 10 аскар бедарак йўқолганини эълон қилди. Британия эса, ўзининг 20 аскари қурбон бўлгани ва икки аскар бедарак йўқолганини билдирди.
Шимолдан ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўриш мақсадида пайшанбага ўтар кечаси курдлар назоратидаги шимолий Ироқ ҳудудларига тахминан 1.000 нафар АҚШ аскари жойлаштирилди.
Ироқ жанубида эса, коалиция кучлари Бағдодга яқинлашар экан, тобора кўпроқ қаршиликка учрамоқда.
XS
SM
MD
LG