Линклар

logo-print

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийлари тарқатган маълумотга кўра, бугун республика жануби-шарқий қисмида юз берган йўл ҳалокатида автобус ёниб кетган.


Натижада 17 киши нобуд бўлган. Расмийларга кўра, автобусда тахминан 50 йўловчи бўлган. Ички ишлар вазирлиги бугун эрталаб тарқатган хабарида, 40 киши нобуд бўлганини билдирган эди. Норин ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги Сарибулоқ қишлоғи яқинида ҳалокатга учраган автобус йўловчилари Хитойга қатнайдиган қирғизистонлик савдогарлар экани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG