Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Пол Волфовиц Туркия Америка қўшинларининг мамлакат ҳудуди орқали Ироққа ўтишига рухсат бермай "катта хато"га йўл қўйда деб таъкидлади.


Волфовицга кўра, Анкара фақат Америка учқичларининг мамлакат ҳаво ҳудудларидан учиб ўтишига розилик берган холос.
Пайшанба куни Конгресс эшитувларида маъруза қилган АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Ироқ уруши учун ажратилган 75 миллард долларлик маблағнинг 1 миллиарди Туркияга ёрдам тариқасида берилиши борасидаги Буш таклифини қўллаб-қувватлашини айтди. Олдинроқ, Вашингтон Америка қўшинининг Туркия орқали олиб ўтилиши эвазига Анкарага 20 миллиард доллар ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG