Линклар

logo-print

АҚШ Ироқда шимоли фронтни очишга ҳаракат қилмоқда.


Пайшанба куни минг Америка ҳаво десантчилари Ироқ шимолига туширилди. Жанбуда эса Ан-Насирия ва Ас-Самавах шаҳарлари учун шиддатли жанглар бормоқда. Басрада иттифоқчилар авиацияси телемарказ биносини портлатгани оқибатида Бағдод ва Басра ўртасида алоқа бутунлай узулган.
Американинг 101 ҳаво десантчилар дивизияси Кувайтдан уруш жабҳасига жалб этилди. Яқин кунлар ичида АҚШ Ироққа яна қўшимча 100 минг аскарини жўнатишни режалаган. Ҳозирда Америка, Британия ва Австралия аскарларидан иборат жами 120 минг қўшин ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда.
Пайшанба куни, Кэмп Дэвидда чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда ҳарбий амалиётларнинг бориши ҳақида тўхталар экан, ғалаба учун қанча вақт зарур бўлса, уруш шунча давом этади, деб қайд этди.
XS
SM
MD
LG