Линклар

Ҳарбий ҳаракатларнинг тўққизинчи кунида Бағдод яна ҳаво зарбаларига учради.


АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакилининг маълум қилишича, Бағдоддаги ҳукуматга қарашли алоқа ҳамда ҳарбий иншоотлар коалиция авиацияси ва "Томагавк" ракеталаридан нишонга олинган. Шунингдек, Ироқ раҳбари Саддам Хусайн ва унга содиқ Республика Гвардиячилари панох топгани таҳмин этилаётган ҳудудларга ҳам ракета зарбалари берилди. Аммо, нишон қанчалик аниқ бўлди, бу ҳозирча номаълум. Бағдод устини қора тутун қоплаган. Шу боис коалиция кучлари учун муҳим объектларни аниқ нишонга олиш бир мунча қийин бўлмоқда.
Айни пайтда АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинлари Бағдод томон илгариламоқдалар. Ироқ мудофаа вазири Генерал Султон Хошим Аҳмадга кўра, яна 5-10 кундан кейин Бағдод коалиция қўшинлари қуршовида қолиши мумкин. Ироқ генерали АҚШ етакчилигидаги иттифоқ қўшинлари ҳозир Бағдоддан таҳминан 140 километр жанубда эканини айтган. Бироқ, АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакилига кўра, коалиция кучлари турган жой Бағдоддан 80 километр жанубда.
XS
SM
MD
LG