Линклар

Пайшанба куни Қирғизистонда ёниб кетган автобус ичидан топилган жасадларда ўқ излари аниқланди.


Қирғизистон республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари вакилидан олинган маълумотларга қараганда, ёниб кетган автобус Бишкек - Тўруғарт автомобил йўлида, Норин шаҳридан 100 километр нарида топилган. Автобус ичида 21 кишининг ёниб кетган жасади борлиги аниқланган. Маълумотларга кўра, Хитойга кетаётган бу автобус шу мамлакатдаги сайёҳлик ширкатларидан бирига қарашли бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусдаги йўловчиларнинг барчаси ёки бир қисми Хитой фуқароларидир. Тергов органлари автобусга уйғур сепаратчилари ташкилоти ҳужум қилган бўлиши ҳам мумкин, деб тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG