Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Пол Вулфовицга кўра, Туркия катта хатога йўл қўйди.


Анқаранинг хатоси мамлакат ҳудудида Ироқ урушида иштирок этажак АҚШ ҳарбийларини жойлаштиришга рухсат бермаганлигидадир, деди Пол Вулфовиц.
Айни пайтда, у Ироқ урушида иштирок этаётган ҳарбий учқичларнинг Туркия узра учишига Анқара розилик берганини эътироф этди.
Вашингтон яқинда Туркияга 1 миллиард доллар ҳажмида молиявий ёрдам ажратган эди. Вулфовицга кўра, бу маблағ Туркия иқтисодиётини қувватлаш учун ажратилган.
Аввалроқ Вашингтон Анқарага 20 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратишга ваъда берган эди. Фақат бунинг учун Туркия АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида жойлаштиришга розилик бериши лозим эди.
Туркия парламенти ҳукуматнинг шу ҳақдаги сўровига рад жавоби берган эди.
XS
SM
MD
LG