Линклар

logo-print

АҚШ Ироққа қўшимча ҳарбий қисмларни ташламоқда.


Кувайтдан фронтга қараб 101-инчи ҳаво десанти дивизиясининг қисмлари юра бошлади.
АҚШнинг 1000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиси Ироқнинг курдлар назорати остидаги шимолий ҳудудларига келтириб қўйилган. Пентагон ёйинлаган баёнотга кўра, Ироқнинг бу минтақасида яқин орада иккинчи фронт очилади.
Вашингтоннинг режаларига қараганда, Ироққа яна 100 минг нафар зобит ва аскар ташланади. Шу кунда эса ҳарбий ҳаракатларда америкалик, британиялик ва австралиялик 120 минг нафар ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.
Жумага ўтар кечаси ҳарбий коалиция авиацияси Бағдодни яна бир бор бомбалади. Америка ҳарбийларининг энг олдда бораётган қисмлари жумага ўтар кечаси Ироқ пойтахтидан тахминан 100 километр узоқликда эдилар.
Ироқ расмийлари Бағдод, Басра ва бошқа шаҳарларни бомбардимон қилиш оқибатида тинч аҳолидан 350 киши нобуд бўлди, деб таъкидламоқдалар. Бу маълумот бошқа манбалар томонидан тасдиқланмади.
XS
SM
MD
LG