Линклар

Европа Иттифоқи мамлакатлари Ички ишлар ва Адлия вазирлари ироқлик қочқинларга Европадан бошпана бериш ғоясини қувватламайдилар


Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазири Отто Шили Грецияда бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилди. Греция Ички ишлар вазири Филипос Пецалникос қочқинларга ёрдам Ироққа қўшни бўлган мамлакатларда кўрсатилиши керак, деди. Бу мамлакатлардан қочқинларни ўз ватанига қайтариш қулай бўлади, деди у.
Европа Иттифоқи Комиссияси ироқлик қочқинларга 107 миллион долларлик ёрдам кўрсатишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG