Линклар

Осиёда тарқалаётган касаллик ҳақида кўп нарса номаълум.

  • Ҳасанжон

Олимлар, ҳозирча шартли равишда “Ўткир респиратор касаллиги” деб аталаётган, инсонлар ҳаёти учун хавфли бўлган касалликни келтириб чиқарувчи вирусга қарши курашда муваффақиятга эришилаётганини маълум қилдилар. Ушбу вирус юққан кишиларда шамоллаш аломатлари яъни бурун оқиши, кўз қизариши, нафас олиш қийинлашиши ва иситма юқори бўлиши каби аломатлар кузатилмоқда. Олимлар буни “пневмония ку-ро-на-вируси” ҳам деб атамоқдалар. Бу оддий шамоллашга ўхшайдиган касаллик туғдирувчи ку-ро-на-вируснинг янги кўриниши бўлиши мумкин. Ҳозирча бу вирус қаердан пайдо бўлгани номаълум.

28 мартгача дунёнинг 13 мамлакатида 1.408 киши шу касалликка чалинганлиги ва улардан 54 киши оламдан ўтгани қайд этилди. АҚШда “Ўткир респиратор касаллиги” юққани гумон қилинган 51 киши рўйҳатга олинди, аммо АҚШда ҳозирча ҳеч ким бу касаллик сабабли оламдан ўтмади. Сўнгги маълумотларга кўра, “Ўткир респиратор касаллиги” айниқса Гонгконгда тез тарқалмоқда. Пайшанба куни маҳаллий расмийлар, 370 киши “Ўткир респиратор касаллиги”га чалинганини маълум қилдилар. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 51тага кўп.

Мутахассислар фиркича, ушбу касалликнинг инкубация жараёни икки кундан етти кунгача давом этади. Бироқ, айрим ҳолларда бу жараён ўн кунгача давом этгани аниқланган. Касаллик аломатлари яққол кўринмагунича кишилар “Ўткир респиратор касаллиги”га чалинганларини пайқамаганлар. Ҳозирча шифокорлар бу касалликка чалинган беморларнинг 90 фоизини алоҳида хонада антибиотик дорилар билан олти кун ичида даволамоқдалар. Гонгконгда ўлган беморлар эса “Ўткир респиратор касаллиги” юқишидан олдин бошқа жиддий касалликлар билан оғриганлари аниқланган. Бу касалликка чалинган барча ёшдаги одамлардан айниқса ёшлар тез фурсатда тузалганлар.

АҚШдаги Касалликларни назорат қилиш маркази олимлари, “Ўткир респиратор касаллиги”дан нобуд бўлган кишилардан олинган анализ натижалари, ку-ро-на-вирус оиласига кирувчи вирус борлиги аниқланганини маълум қилдилар. Айни пайтда, бу якуний хулоса эмаслиги таъкидланди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Юқумли касалликлар олдини олиш, назорат қилиш ва бартараф этиш бўлими матбуот вакили Дик Томсон Озод Европа – Озодлик радиосига: “Бу бир тахмин холос. Бу пе-ра-мик-со-вирус ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни пайтда, ҳар икки вирус бўлиши ёки ҳозиргача аниқланмаган янги вирус ҳам бўлиши мумкин”,-деди. Пе-ра-мик-ро-вирус бошқа вируслар оиласига киради.

Дик Томсон ҳаёт учун хавфли бўлган вируслар ҳақидаги фикрини баён қилар экан: “Бир вирус тананинг иммун системасини кучсизлантириб, одатда учрайдиган иккинчи вирус учун тана аъзоларига йўл очаётган бўлиши мумкин. Бу исботланмаган гап. Ҳозирча бизда бу хусусда аниқ далил йўқ”,-деб сўзига қўшимча қилди.

Ушбу касаллик белгилари жуда оғирлиги ва бу касаллик ҳаёт учун хавфлилиги сабабли аҳоли ҳавотирга тушмоқда. Шифокорлар, ҳозирча бу касаллик аҳоли орасида кенг тарқалмагани ва у эндемик эканлигини, яъни фақат айрим минтақа аҳолиси орасида тарқалганини таъкидладилар.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Юқумли касалликлар олдини олиш, назорат қилиш ва бартараф этиш бўлими матбуот вакили Дик Томсон: “Бизда ушбу хасталик касалхона ходимлари ёки беморлар билан яқин контактда бўлган кишиларга юққани ҳақида маълумотлар йўқ”,-деди.
“Ўткир респиратор касаллиги” яқин фурсатда дунёнинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалмасдан, олимлар ва тиббиёт ходимлари уни даволаш йўлларини тезда топсалар, нохуш касалликка чалиниш хавотирлари аҳоли орасида дарҳол йўқ бўлиши шубҳасиз.
XS
SM
MD
LG